Ўзбекистонда картошка уруғлиги захираси яратилмоқда

5 август ҳолатига кўра, 43,6 минг тонна ёки 15 фоиз уруғлик картошка жамғарилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда келгуси йил ҳосили учун картошка уруғликлари захирасини яратиш бўйича жойларда ташкилий ва агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил ҳосили учун 2022 йилда экилган ўртаки ва кечки картошкалардан уруғлик заҳирасини яратиш учун ушбу экинни даладан нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш, уни совутгичли, оддий ҳамда фермер хўжаликларинг омборхоналарида сақлашга қўйиш, шунингдек, уруғликларни касаллик ва зараркунандаларидан ҳимоя қилиш ишларини тизимли ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
картошка уруғлиги захираси яратилмоқда
2023 йил ҳосили учун 30,4 минг фермер ва қишлоқ хўжаликлари корхоналари томонидан 106 минг гектар асосий майдонларга картошка жойлаштирилган.
Ушбу асосий майдонлар учун 267 минг тонна уруғлик талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, шундан, жорий йилда 289 минг тонна (2 минг тонна қўшимча) уруғлик картошка жамғариш белгилаб олинган.
картошка уруғлиги захираси яратилмоқда
5 август ҳолатига кўра, 43,6 минг тонна ёки 15 % уруғлик картошка жамғарилган. Шундан, 11,7 минг тоннаси совиткичли омборхоналарда ва 31,9 минг тоннаси оддий омборхоналарда сақланмоқда.