Нега Киев иттифоқчилари суст ҳаракат қилишяпти? Хорижий мамлакатларнинг қўлловисиз Украинанинг ҳоли не кечади? - саволларга жавоб батафсил РИА Новости материалида.
Қишгача етиб бориш
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, “Евроиттифоқнинг айрим етакчилари” саккиз миллард доллар етказилишига тўсқинлик қилишмоқда. Бу пулларсиз ўқитувчилар, нафақахўрлар, қочқинлар ва фуқароларнинг бошқа тоифалари бюджет маошларини ололмайди. Ва Украина раҳбарининг айтишича, европаликлар ё хато, ё жиноят содир этишмоқда. Ўз навбатида, президент девони раҳбари ўринбосари Игорь Жовква тўсқинлик қилишда Германияни айблаган.
Украина молия вазири Сергей Марченконинг сўзларига кўра, бюджетни барқарорлаштириш учун Украина ҳар ой Ғарбдан беш миллиард доллар олиши керак. Президентнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олег Устенконинг фикрига кўра эса, 2022 йилнинг сўнггига келиб, керакли сумма тўққиз миллиард долларга ошиши мумкин.
Февраль ойидан бошлаб хориждан республикага 12, 7 миллард доллар ёрдам жўнатилган. Йил сўнггига қадар Киев яна қарийб 15 миллард доллар атрофида ёрдам олишга умид қиляпти. Украина заҳирасида 12,9 миллиард бор. Аммо, Ғарбнинг қўлловисиз бу атиги икки ойга етиши мумкин. Кейин эса иқтисод бутунлай қулайди.
Украина Миллий банки қўшимча тарзда 240 миллард гривен (6,5 миллард доллар) босиб чиқариб вазиятни яхшилашга уриниб кўрди. Украина молиячиларининг бир қисми станокни ўчирмасликни айтишмоқда, молиячиларнинг қолган қисми эса ҳукумат бу билан инфляцияни қуваётганини айтишмоқда. Муқобил сифатида ҚҚСни ошириш, ёқилғига акциз солиғи ва импорт учун ҳарбий божни қайтаришни ҳукуматда муҳокама қилишмоқда. Сўнгги таклифни Олий Рада қонун лойиҳаси сифатида кўриб чиқиши керак. Унинг моҳияти импорт қилинадиган товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун валюта айирбошлаш учун ўн фоизлик солиқни жорий этишдан иборат.
Бироқ, Марченконинг айтишича, йил бошидан буён божхона тўловлари бўйича тушумлар йилига қарийб 50% га камайган. Аммо қўшимча солиқ, албатта дўконлардаги нархларга таъсир қилади. 2022 йил охирига келиб улар аллақачон 30 фоизга, 2023 йилга келиб эса яна 20% га ўсиши керак, деб ёзади Forbes. Шунга қарамай ёқилғи нархи 40-50 фоизга ошиб кетган, қишга келиб эса юз фоизлик нархлар ошишини башорат қилишмоқда.
Ўн йилликнинг қулаши
Киев иқтисодиёт мактаби ҳисоб-китобларига кўра, Украинанинг ҳарбий ҳаракатлардан билвосита йўқотишлари 128,8 миллиард долларга етган. Тўғридан-тўғри зарар эса - 108,3 миллиард. Хусусан, 388 тадан кам бўлмаган корхона, 43 минг қишлоқ хўжалиги техникаси, деярли 2 мингта дўкон, 18 та аэропорт ва 28 та нефтбазаларига шикаст етган ёки вайрон қилинган.
Бундан ташқари, Украина мудофаа учун харажатларни 250 миллиондан 3,5 миллиард долларга кўпайтирган. Шунга қарамай, Ғарб ажратаётган пулларни ҳарбий эҳтиёжларга сарфлаш мумкин эмас. Марченконинг айтишича, европаликлар буни диққат билан назорат қилишади. Киев Украина Қуролли Кучларини фақат солиқ тўловлари орқали таъминлаб турибди. Қўшинга ҳар ойда қарийб 130 миллард гривен (3,5 миллиард доллар) керак бўлади. Аммо энг яхши вазиятда Украина 90 миллардгача (2,4 миллард доллар) солиқ йиға олиши мумкин. Боз устига ҳарбий операциянинг дастлабки ойларида сумма сезиларли даражада кам эди.
Украина ҳукуматида эса йил натижасига кўра, бюджет дефицити рекорд даражада 50 миллиард доллар- ўтган йилги ЯИМнинг 35 % бўлишини кутишмоқда. Ғарблик экспертларнинг тахминларига кўра, 2022 йилда ЯИМнинг қулаши 45% дан ошиши мумкин. Мамлакатдаги йирик корхоналар - “Нафтогаз”, “Укрэнерго” ва “Укравтодор” - инқирозга юз тутиш ёқасида.
Таҳлилчилар ҳисоб -қитобларига кўра, бундан кейин тиклаб олиш учун Украинага ўн йиллар керак бўлади. Қолаверса, Қора денгизга чиқиш йўли йўқлиги шарти билан.
Лапша ва памперслар
Иқтисодчи Александр Дудчакнинг фикрича, ресурс қолдиқлари республикадан олиб чиқиб кетилмагунча, Киевни мана шундай ҳолатда қўллаб-қувватлашади. “Улар тугаганда эса, Ғарб молиявий ёрдамини бекор қилади ва давлат қулайди. Бунга оз қолди,- дейди эксперт. - Шу билан бирга (ўн миллионлик қочқинларни ҳисобга олганда) Украина аҳолиси ярим йилда тахминан 20 миллион одамга қисқарган”.
Айтиш лозимки, Россиянинг махсус ҳарбий операциясига қадар Украинанинг иқтисодиёти жуда кучсиз бўлган. Сўнгги бир неча йилларда Республика ҳукумати дефолтга тушмаслик учун кўп ҳаракат қилди, дейди иқтисодчи Михаил Беляев. Ўшанда барқарорликка ДХР, ЛХР билан жанг путур етказган, Россия билан ҳарбий ҳаракатлар харажатларига эса Киевнинг тиши ўтмади.
“Бошида Ғарб Украинага жуда кўп ёрдам қилди. Чунки унинг тезроқ ғалаба қилишига умид боғлади. Ярим йилдан сўнг, Киев деярли бутун Донбасс, Херсон вилояти ва бошқа вилоятлар қисмини бой берди, талаблар эса кўпайди”, - дейди Беляев.
Назарий жиҳатдан Евроиттифоқ Украинага бундан ҳам кўпроқ маблағ ажратиши мумкин эди. Агарда у ерда инвестициянинг истиқболларини билишганда. Бироқ ҳеч ким мамлакатга ҳатто бир йилдан кейин нима бўлишини айта олмайди. Қарзларни узиш учун керак бўладиган ўн йиллар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Қолаверса, ҳозир Европа мамлакатлари ўз иқтисодиётини янгидан қуриш билан овора. Ҳозир уларга ўз-ўзига сармоя киритиш фойдалироқ.
“Европаликлар Зеленскийга Украина дефольт бўлганини эълон қилмаслиги учун қанча пул керак бўлса шунча беради. Яна шунга қўшиб улар инсонпарварлик ёрдами: лапша, консерва, памперслар етказиб беради”, - дейди Беляев.
АҚШ Киевни янада узоқроқ қўллаб-қувватлаши мумкин, чунки, Россиянинг заифлашига умид қилган Вашингтон можаронинг узоқ чўзилишидан умидвор. Бироқ, унинг ёрдами вазиятни ўзгартириши даргумон.
Шунга қарамай, Беляевнинг таъкидлашича, агар Ғарб тўсатдан Украинани молиялаштиришни тўхтатса, 2023 йилга келиб унинг иқтисодиётидан ҳеч нарса қолмаслиги мумкин.
“Бюджетчилар ойликсиз қолишади, давлат корхоналари ёпилади. Агар Украина Миллий банки босма станокни қўшса, мисли кўрилмаган инфляцияга сабаб бўлади”, - дейди эксперт.
Украина худди иккита жаҳон урушидан кейинги Германияга ёки фуқаролик урушидан кейинги СССРга ўхшаб қолади. Фарқи шундаки, Москва ва Берлин иқтисодиётини тинчлик замонида тиклаб олган. Киевда эса ушбу имтиёз бўлмаслиги ҳам мумкин.