Ислом бирдамлиги ўйинларида яна бир олтин медаль қўлга киритилди - фото

Эркаклар ўртасида сузиш баҳсларида Азизбек Бойназаров мусобақадаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Туркияда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Азизбек Бойназаров иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақаларнинг пара сузиш баҳсларида эркаклар ўртасида 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича финал беллашуви ўз якунига етди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: яна бир олтин медаль қўлга киритилди
Унда иштирок этган Азизбек Бойназаров 2:38,86 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва ўзининг ушбу мусобақадаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: яна бир олтин медаль қўлга киритилди
Маълумот учун, Азизбек Бойназаров аввалроқ 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича баҳсларда ҳам олтин медални қўлга киритган эди.