Дори ишлаб чиқарувчиларнинг 80 фоизи рақамли маркировкалашга тайёр экани маълум қилинди

Ўзбекистонда дори воситалари сифатини назорат қилиш учун “Asl Belgisi” мобил иловаси ишлаб чиқилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг 80 фоизи дори воситаларини рақамли маркировкалашга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Sputnik мухбирига маълум қилди.

1 сентябрдан бошлаб республикада дори воситаларини рақамли маркировкалаш бошланади. Кўплаб корхоналар аллақачон ўз дори воситаларини маркировкалашни бошлашган.

Рақамли маркировкалаш фармацевтика бозорини "оқлаш" ва қалбаки маҳсулотларга қарши курашиш имконини беради.
Тизим босқичма-босқич жорий этилмоқда. Биринчи босқичда иккиламчи (ташқи) ва асосий (ички) пакетлардаги дорилар, кейинги ўринда кам учрайдиганкасалликларни даволаш учун орфан дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар туради.
Ўзбекистонда дори воситалари сифатини назорат қилиш учун “Asl Belgisi” мобил иловаси ишлаб чиқилди. У билан рақамли кодни сканерлаш орқали харидор маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларни билиб олиши ва унинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилишда Россиянинг илғор технологияларни ривожлантириш маркази мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда йилига 1 миллиард 600 млн долларлик фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади. Йил якунига қадар 80 та туманни доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштириб, 7,5 минг гектарда плантациялар ташкил этиш (ҳозирда 600 гектар) режалаштирилган.