АРМИ-2022

“АрМИ-2022” ўйинларига тайёргарлик бошланди

Олти давлатдан кимёвий разведка экипажлари Самарқанддаги “Сазаган” полигонига етиб борган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда “АрМИ-2022” “Хавфсиз муҳит” халқаро армия ўйинлари мусобақасига жамоаларни тайёрлаш бошланди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, олти давлатдан кимёвий разведка экипажлари аллақачон Самарқанддаги “Сазаган” полигонига етиб борган.

“Мусобақада Россия, Хитой, Беларусь, Вьетнам, Эрон ва Ўзбекистон Қуролли кучлари жамоалари иштирок этади”, - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Шунингдек, душанба куни “Сазаган” полигонида йиғилиш бўлиб ўтгани, унда мамлакатлар қуръа ташлаш ва машғулотлар жадвалларини тасдиқлагани маълум бўлди.
Мусобақалар уч босқичдан иборат: “Индивидуал пойга”, “Оловга тайёргарлик” ва “Эстафета”. Улардан ўтиб, экипажлар махсус тайёргарлик ва радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя соҳасида 20 дан ортиқ нормативларни бажаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида илк бор “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинларининг бешта йўналиши бўйича мусобақалар ўтказилади.
Халқаро армия ўйинлари ҳаммаси бўлиб 34 та йўналишни қамраб олади. Уларда дунёнинг 37 давлатидан 275 та жамоа иштирок этади. Халқаро армия ўйинлари 13 августдан 27 августга қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида ўтказилади.
Аввалги ўйинларда Ўзбекистон 4 олтин, 9 кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.