Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ҳарбийлари яна Херсондаги Антоновка кўпригига ҳужум қилишди

Стремоусовнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Американинг HIMARS ялпи ҳужум реактив тизимларидан зарба берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Украина армияси Херсон вилоятидаги Днепр орқали ўтувчи Антоновка кўпригига навбатдаги ракета ҳужумини амалга оширди. Бу ҳақда РИА Новостига вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.

“Кеча тунда Антоновка кўпригида ракета ҳужуми уюштирилди. Битта учиб келиш кузатилди, бу эса қурилиш кабинаси ва бетон аралаштиргичда ёнғинга олиб келди. Кўприкка шикаст етган, демак, биз уни тиклашда давом этамиз. Ҳеч қандай жиддий шикастланишлар йўқ”, - деди у.

Стремоусовнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Американинг HIMARS (High Mobility Artillery Rocket Systems) ялпи ҳужум реактив тизимларидан зарба берган, ракеталарнинг аксарияти ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан тутиб олинган.
Вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари мутасаддилар кўприкни албатта тиклаб, ҳаракатланишни бошлашини таъкидлади.
Июль ойининг охирида Украина қўшинларининг навбатдаги ҳужумидан сўнг Антоновка кўприги шикастлангани сабабли тўсиб қўйилди. Таъмирлаш ишлари шу ҳафта якунланиши режалаштирилган эди. Россия ҳарбийлари кечиб ўтиш жойини ташкил қилишди.
Махсус операция давомида армия Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатила бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тиклана бошланди. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.