ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Тошкентда 9 авгусдан бошлаб 151-сонли "Янги Ўзбекистон боғи - Буюк Ипак йўли метроси" йўналиши бўйича янги автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Ушбу йўналишдаги автобуслар соат 6:00 дан 21:00 гача ҳаракатланади.
Йўналиш ҳаракати:
Тўғри йўналишда "Янги Ўзбекистон боғи"дан Ўқитувчи, Миллий боғ, Бинокор, Т.Малик, Дўрмон йўли, М.Улуғбек шоҳ кўчалари орқали "Буюк Ипак йўли метроси"га қадар.
Қайтиш йўналишида "Буюк Ипак йўли метроси"дан М.Улуғбек шоҳ, Дўрмон йўли, Т.Малик, Бинокор, Миллий боғ, Ўқитувчи кўчалари орқали "Янги Ўзбекистон боғи"га қадар.
Айтилишича, мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг "5-Автобус саройи" филиалига бириктирилди.
Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида иш кунларига 6 та, шанба кунларига 5 та, якшанба кунларига 4 та этиб белгиланганган.