Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳафта учун иш режасида мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожига бағишланган йиғилиш, муҳокамалар ўрин олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Президент бу ҳафта Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шерзод Асадов маълум қилишича, президентнинг бу ҳафта учун иш режасида мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожига бағишланган йиғилиш, муҳокамалар ўрин олган.
Ҳафта давомида президент металлургия саноати, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади.
Шунингдек, иш режасига кенг жамоатчилик эътиборида бўлган масалаларга оид тадбирлар ҳам киритилган.
Шерзод Асадов ўз сўзида ўтган ҳафтанинг қисқача тафсилотларига ҳам тўҳталиб ўтди.