ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Польша Украина қишлоқ хўжалигини ўзлаштириш бўйича узоқни кўзлаган режаларни амалга оширмоқда. Бу ҳақида Россия Ташқи Разведка хизматига асосан РИА Новости хабар қилмоқда.
Ушбу режалар нафақат "Польша тинчликпарвар кучлари"ни Украина ҳудудида жойлаштириш имконияти, балки Украина иқтисодининг истиқболли секторлар устидан Польша назоратини ўрнатишни ҳам назарда тутади. Бундай соҳалар ичида биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги, дейилган СВР маълумотида.
Польша компаниялари, бугунги Украина деҳқонларининг оғир аҳволидан, шу жумладан йиғиб олинган ҳосилни сақлаш жойлари йўқлигидан фойдаланган ҳолда, уларнинг маҳсулотларини арзон-гаров нархларда сотиб олиб, баъзи ҳолларда Украина корхоналарини банкрот бўлишига олиб келмоқда ва шундан сўнг уларга тегишли активлар ва ҳосилдор ерларини сотиб олиш режалаштирилган.
Масалан поляклар янги ҳосил арпасини тоннасига 30 доллардан сотиб олмоқда, бу эса реал таннархдан деярли 5 баробар арзон.
Бир вақтнинг ўзида Польша Украина озиқ-овқат маҳсулотларини Европа ва нархлар анча юқори бўлган бошқа бозорларга муаммосиз экспорт қилиш учун транспорт инфратузилмаси ва бошқа логистика воситаларини яратишга сармоя киритмоқда, дея хабар беради Россия разведкаси.
Ушбу режаларни амалга оширишга Украинанинг янги қонунлари - Полша фуқаролари учун махсус кафолатлар тўғрисидаги қонун Украина Радаси орқали тасдиқланган. Шунингдек яна бир қонун Польша фуқароларига Украина корхоналарини 50% чегирма билан сотиш ва хусусийлаштириш имконини беради, дейди СВР.