ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Долларга бўлган халқаро ишонч АҚШ хатти-ҳаракатлари сабаб йўқолди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бошқа мамлакатлар билан миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб улушини оширишидан бирор бир нарса, хусусан, долларни қулатиш каби мақсад йўқ.
Песков долларга бўлган халқаро ишонч АҚШ хатти-ҳаракатлари сабаб сусайган деб ҳисоблайди.
“Доллар ишончли захира валютаси бўлмай қолди. Ҳозир жуда кўплаб мамлакатлар долларнинг ишончлигидан хавфсираб қолишган. Афсуски, долларнинг эмитент мамлакати ўз хатти-ҳаракатлари билан бу валютага бўлган ишончни сусайтирди ва шу боис мутлақо табиий равишда кўплаб мамлакатлар ўзининг савдо айланмасида доллар улушини қисқартириш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китоб улушини ошириш имкониятларини қидирмоқда”, - деди Кремль вакили.
Россия президенти матбуот котиби Туркия билан етказиб берилган газ учун тўловнинг бир қисмини рублда амалга оширишга келишиб олинганини эслатди.
“Умид қиламизки, бундан кейин ҳам миллий валюталардан фойдаланиш улуши ўсиб боради”, - дея қўшимча қилди у.