Ўзбекистон V Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди

Велотрекнинг очколар пойгаси йўналишида ўтган баҳсда Ольга Забелинская энг яхши натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон велоспортчилари V Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзининг биринчи олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақида спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик 265 нафар спортчи 24 та спорт турида иштирок этмоқда.

Велотрекнинг очколар пойгаси йўналишида ўтган баҳсда Ольга Забелинская энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мазкур йўналишда Янина Кускова яна бир кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, V Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон жамоаси ҳисобидаги медаллар 1та олтин, 2та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.