ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Польша расмий Минскка нисбатан энг тажовузкор давлат эканини айтди ва у ерда ҳеч қандай сиёсатчи билан гаплашиб бўлмаслигини таъкидлади.
“Польшага қаранг. Бизга нисбатан энг тажовузкор давлат. Тушунмайман, нега? Бизда этник поляклар яшайди, улар нормал одамлар. Ёмон ишламайди”, деди Лукашенко Миор металлпрокат заводи меҳнат жамоаси билан суҳбатда.
Лукашенко Польша сиёсатчиларига нима етишмаслигидан ҳайрон бўлган.
“Уларнинг етакчиларининг рейтинги аллақачон 30 фоиздан паст”, деди у.
Беларусь президенти Польша сиёсатчиларининг мустақиллиги йўқлиги ҳақида гапирган.
“Улар америкалик тойга миниб, Европа бўйлаб чопишди. Немислар уларни ёмон кўриб қолганига анча бўлган, лекин тоқат қилишади. Нега? Чунки америкаликлар уларни қўллаб-қувватламоқда. Улар аллақачон Украинанинг бир қисмини кесиб ташлашга тайёр, Беларусни бутунлай ютиб юборишга тайёр. Ўхшамаяпти. Улар ўткинчилар. Бугун у ерда гаплашадиган ҳеч ким йўқ”, дея қўшимча қилди у.