Финляндия “Бутун дунёда тинчлик” ёдгорлигини олиб ташлади

1990 йилда Берлин девори қулаганидан сўнг СССР Финляндияга совға қилган "Бутун дунёда тинчлик" ёдгорлиги олиб ташланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Хельсинкида Совет Иттифоқи Финландияга совға қилган “Бутун дунёда тинчлик” ёдгорлиги олиб ташланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёдгорликни бошқа жойга кўчириш Хаканиеменрант кўчасини қайтадан қуриш режалари билан тушунтирилади. Ҳозир у ерда янги трамвай йўналиши қурилмоқда.
Ёдгорликни бошқа жойга кўчириш бир неча марта таклиф қилинганди. Масалан, 2019 йилда уни Хаканиеми туманини янгилаш ва модернизация қилиш доирасида олиб ташламоқчи бўлишганди. Янги жой сифатида Ленин номидаги кичик хиёбон кўриб чиқилган, бироқ бу лойиҳа маъқулланмаган.
Москва “Бутун дунёда тинчлик” ёдгорлигини 1989 йили Хельсинкига туҳфа қилган. Ёдгорликда глобусни қўлларида ушлаб турган турли қитъа вакиллари акс эттирилган. Хельсинки ўз навбатида Москвага “Тинчлик болалари” ҳайкалини совға қилган. Ҳайкал Москвадаги Дўстлик боғида ўрнатилган.