ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Гордон Браун Британия расмийларини жорий қишда аҳоли қашшоқлашишини олдини олишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Брауннинг фикрича, амалдаги бош вазир Борис Жонсон ва бу лавозимга номзодлар инқироздан қочиш учун фавқулодда бюджетни қабул қилишлари керак.
“Борис Жонсон, Сунак ва Трасс шу ҳафта фавқулодда бюджетни қабул қилишга рози бўлишлари керак. Агар рози бўлмасалар, уларни мажбурлаш учун парламент чақирилиши керак”, деди сиёсатчи.
Собиқ вазир, шунингдек, мамлакат раҳбарларининг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бефарқлиги ахлоқсизлик эканини қўшимча қилди. Унинг прогнозларига кўра, “молиявий бомба” шу йилнинг кузида портлайди.
Маълумот ўрнида, Британия фуқаролари мамлакат раҳбарияти томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар таъсиридан норози. Санкциялар Бирлашган Қироллик иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, газ, нефть, электр энергияси нархларининг юқори ўсишига, шунингдек, қирқ йил давомида 9 фоизлик инфляция рекордига олиб келди. Буюк Британияда олти миллионга яқин оила эрталаб ва кечқурун чироқ ўчиб қолиш хавфи остида. Шунингдек, аноним фаоллар агар ҳукумат коммунал тўловларни пасайтирмаса, британияликларни электр тўловларини тўламасликка чақирмоқда.