Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

Кириш тест синовлари 22 август куни бир сменада ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги академик лицейларга кириш имтиҳонлари санасини маълум қилди.
"Кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни ДТМ томонидан махсус белгиланган ҳудудларда бир сменада ўтказилади", - дейилади вазирлиги хабарида.
Тест синовлари соат 8:00 да бошланади.
Хабарда тест синовларини ўтказиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошлангани хабар қилинган эди. Тест синовлари 20 августга қадар икки сменада давом этади. Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.