ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Украина можароси оловига мой сепишда давом этмоқда. Бу ҳақда британиялик мусиқачи, Pink Floyd асосчиларидан бири Рожер Уотерс CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу оғир жиноят. Нега Қўшма Штатлар Украина президенти Владимир Зеленскийни бу даҳшатли можарони бас қилиш учун Москва билан музокаралар бошлашга чақирмайди”, - дея савол билан юзланди у.
Қолаверса, унинг фикрича, айнан НАТО инқирознинг асосий сабабчиси бўлган.
“Ҳар қандай уруш бирор бир нарсадан бошланади. Бу 2008 йилда бошланди (НАТО саммитида илк бор Украина ва Грузиянинг альянсга аъзолиги мавзуси кўтарилганди – таҳр.). Россия махсус операцияси блокнинг Россияга чегараларига зич яқинлашиб келишига жавоб бўлди”, - деди Уотерс.
У бошловчига кўпроқ ўқишни тавсия берди ва агар Хитой Мексика ва Канадада ядровий ракеталарини жойлаштирган тақдирда, Вашингтон қандай муносабат билдирган бўлишини тасаввур қилиб кўришни таклиф қилди. Бошловчи ҳозир Хитой Тайванни ўраб олиб билан банд эканини маълум қилди. Уотерсга эса унга Тайвань Хитойнинг бир қисми эканини эслатди. Бундан ташқари, у бошловчининг АҚШ “халоскор ролини ўйнамоқда” деган гапларини рад этди.
Ҳозир Уотерс “This Is Not A Drill” номли турне ўтказмоқда. Ўз чиқишларида у сиёсий мавуларга очиқчасига тўхталади, хусусан, “ҳарбий жиноятчилар” суратларини намойиш этади. Улар орасида Жо Байден ҳам бор.