Ўзбекистонлик ёш енгил атлетикачи Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) Жаҳон чемпионатида қатнашган Шарифа Давронованинг натижаси мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. 15 ёшли ўзбекистонлик спортчи Шарифа Давронова Кали шаҳрида (Колумбия) бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган Давронова 14.02 метр натижа қайд этди ва рақибаларидан устун келди. Ўзбекистонлик енгил атлетикачи энг яқин таъқибчисини 66 см га ортда қолдиришга эришган.
Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлган.