Кубадаги нефть базасида йирик ёнғин юзага келди – видео

Чақмоқ Кубадаги нефть омборида йирик ёнғин содир бўлишига сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Кубанинг Матанзас провинциясидаги нефть омборида чақмоқ уриши сабабли йирик ёнғин юзага келди. Бу ҳақда РИА Новости “Granma” газетасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, ёнғин 5 август куни кечқурун бошланган. Нефть омборида 25 минг кубометр нефть бўлгани айтилмоқда.
Куба президенти Мигель Диас-Канель Бермудес фавқулодда ҳолатни бартараф этишда ўз ёрдамини таклиф қилган мамлакатларга, жумладан, Россияга миннатдорчилик билдирган.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга уринишмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқа олишмаяпти. Олов қўшни омборга ўтган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 121 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган. 17 киши эса бедарак йўқолган.
Фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.