ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Жиззах вилоятининг Фориш туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Диёр янгиликлари" информацион дастурида хабар қилинди.
ЙТҲ 5 август куни соат 07:00 лар атрофида Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4Р-36 Жиззах-Фориш-Қизилча автомобиль йўлининг 46-километрида рўй берган. Жиззах–Фориш йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu” юк машинаси ҳайдовчиси (1976 йилда туғилган) ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Бунинг оқибатида “Nexia-2”ни уриб юборган.
Натижада “Nexia-2” ҳайдовчиси ва унинг 4 нафар йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.