Бектемир Мелиқўзиев босниялик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди – видео

Техасда бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида Бектемир Мелиқўзиев Босния вакили Сладан Янянинга қарши рингга кўтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекстонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Техас штатида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Мелиқўзиевга босниялик Сладан Янянин рақиблик қилди.
Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Иккинчи раундда ҳам устунлик Мелиқўзиев томонида бўлди. Учинчи раундда рефери Мелиқўзиевнинг кетма-кет зарбаларидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаутни қайд этди.
Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги 10-ғалабасини қўлга киритди.