Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ҚК Запорожье АЭСни ўққа тутди

Украина қуролли кучлари Запорожье АЭСни ўққа тутди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Запорожье атом электр станцияси ва Энергодар шаҳрига учта артиллерия зарбаси берди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, улар жами йигирмата 152 мм снаряд отди.
“Ўқ отиш Украина Қуролли Кучларининг 45-артиллерия бригадаси бўлинмаларидан бири томонидан Украина армияси назорати остидаги Кременчуг сув омборининг қарама-қарши қирғоғидаги Марганец қишлоғи яқинидаги отишма позицияларидан амалга оширилди”, — дейилган вазирлик баёнотида.
Энергодар ўққа тутилиши натижасида электр ва сув таъминотининг қисман етишмаслиги кузатилмоқда. АЭСда 3-энергоблок ускунасининг бир қисми қувватсизлантирилди, 4-энергетика блокининг ишлаб чиқарилган қуввати камайди.
Бундан ташқари, водород қувурининг шикастланиши туфайли водород стантциясида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тезда ўчирилди.
“Яхшиямки, Украина снарядлари яқин атрофдаги нефт ва мазут заводлари ва кислород станцияларига тушмади, бу Европанинг энг йирик атом электр станциясида катта ёнғин ва эҳтимолий радиациявий авариянинг олдини олди”, — деган Россия Мудофаа вазирлиги.
Вазирликда қайд этилишича, ушбу провокациянинг ўзига хос орсизлиги шундаки, айни пайтда Нью-Йоркда БМТ шафелигида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Вазирлик халқаро ташкилотларни Зеленский режимини ядровий террорчилик ҳаракатлари учун қоралашга чақирди.