ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. "Ҳамдўстлик—2022" қўшма ҳарбий ўқув-машғулотлари доирасида Термизда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Совместные военные учения Узбекистана и Таджикистана в Термезе.
© Министерство обороны Республики Узбекистан
Тантанали очилиш маросимидан сўнг, ҳарбий ўқувлар доирасида Термиз умумқўшин дала-ўқув майдони ўқув нуқталарида ва тўсиқлар йўлакларида ўзбек ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали машқлар бажарилди.
Машқлар жараёнида Ўзбекистон ҳарбийлари яқин масофада жанг олиб бориш, ярадорларни эвакуация қилиш, шартли душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда иштирок этишди. Тожикистонлик ҳарбийлар ҳам машқларни кузатишди ва уларда ўзларини синаб кўришди.
"Ҳамдўстлик—2022" ўқувининг тантанали очилиш маросимида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов ҳамда Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари, генерал-майор Эгамзод Шароф Худойберди сўзга чиқиб, биргаликдаги дўстона ўқув давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашига ишонч билдиришди.
Совместные военные учения Узбекистана и Таджикистана в Термезе.
© Министерство обороны Республики Узбекистан
Шундан сўнг икки давлат мадҳияси садолари остида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари давлат байроқлари кўтарилди. "Ҳамдўстлик—2022" ўқувига жалб этилган ҳарбийлар ҳарбий оркестр садолари остида саф майдонидан шахдам ўтишди.