Маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ягона ОАВ платформаси яратилади

Тажрибали ОАВ вакиллари ва блогерлар кўнгилли равишда маданий ёдгорликларни ҳимоя қилишда иштирок этишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистонда маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ягона ОАВ платформаси яратилади. Бу ҳақида Тошкентдаги International Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтган анжуманда эълон қилинди.
Ўзбекистонда Маданий меросни муҳофаза қилишга қаратилган ягона ОАВ платформаси яратилади ва унда мамлакатдаги тажрибали ва фаол ОАВ вакиллари, интернет ва босма нашрлар мутахассислари, блогерлар кўнгилли равишда платформада фаолият юритишлари мумкин, - дейилади хабарда.
Семинар по туризму в отеле International в Ташкенте
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил қилинган тадбир "Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш" номли халқаро конференция ҳамда "Этнотуризм ва этноспорт: хориж тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан мутахассислар иштирок этишди.
Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Магнус Магнуссон иштирокчиларга онлайн мурожаат қилди.
Семинар по туризму в отеле International в Ташкенте