G20 давлатларининг ярми Россияни яккалаб қўйишдан бош тортяпти – “Bloomberg”

Материал муаллифига кўра, G20 давлатларининг бундай чекланишига бир қанча сабаблар бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Катта еттилик” мамлакатлари Россияни яккалаб қўйиш истагида бўлишига қарамай, “Катта йигирматалик” аъзоларининг деярли ярми бундай мақсадни амалга оширишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, G20 нинг энг бой давлатларининг юқори мартабали амалдорлари бошқа давлатларни бундай чоралар зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилган, аммо улар бу ривоятга эргашишни истамаган. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Жануби-Шарқий Осиё ва Африка бўйлаб узоқ сафари чоғида шундай “ноқулай ҳақиқат”га дуч келган.
Ҳозирги вазият Россия нефти нархини чеклаш каби глобал ташаббусларни амалга оширишни жиддий равишда мураккаблаштиради, дея таъкидлайди нашр.
Материал муаллифига кўра, G20 давлатларининг бундай чекланишига бир қанча сабаблар бор. Улар орасида Москва билан тарихий алоқалар, мамлакатларнинг ўз иқтисодлари учун қўрқуви, собиқ мустамлакачи давлатларга ишончсизлик бор.
Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилишди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Ғарбнинг ўзи учун муаммо бўлиб чиқди, яъни, улар инфляция ва озиқ-овқат ҳамда ёқилғи нархларининг ошишига олиб келди.