ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Сочига учиб келди, унга ҳамроҳлик қилаётган делегация таркибида миллий разведка раҳбари Ҳоқон Фидан ҳам бор. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин аллақачон Сочида бўлиб, у ерда туркиялик ҳамкасби Ражаб Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказади.
Таъкидланишича, президентга ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез, Молия вазири Нуреддин Небати, Савдо вазири Меҳмет Муш, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи ва президент маъмуриятининг аъзолари ҳамроҳлик қилмоқда.
“Президент Эрдоған бир кунлик дастур доирасида россиялик ҳамкасби билан ўтказадиган учрашувларда долзарб глобал ва минтақавий муаммолар, шунингдек, Туркия ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашади”, дейилади агентлик хабарида.