Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган ҳудуд билан танишиши мумкин - ДТМ

Тест синовлари Ботаника боғи ва Пахтакор стадионида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Давлат тест маркази абитуриентларга тест синовлари ўтказиладиган ҳудуд билан танишиши имкониятини бермоқда.
Айтилишича, бугун соат 17:00 дан 18:00 га қадар барча абитуриентлар ўзлари тест синовида иштирок этадиган стадион ёки хиёбонга келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.
Тест синовлари Ботаника боғи ва Пахтакор стадиони ҳудудида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, янги 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади.
Тест синовлари икки сменада ўтади:
1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар.
Эслатиб ўтамиз, бугундан янги ўқув йилида ОТМга кириш тест синовларига тайёргарлик кўрилиши ва унинг ўтказилиши муносабати билан Тошкент Ботаника боғи ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатди.
Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун 20 августга қадар ёпиқ бўлади.