Тошкент Ботаника боғи вақтинча ёпилади

Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун 5 августдан 20 августга қадар ёпиқ бўлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Янги ўқув йилида ОТМга кириш тест синовларига тайёргарлик кўрилиши ва унинг ўтказилиши муносабати билан Тошкент Ботаника боғи ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси Sputnik мухбирига маълум қилди.
Айтилишича, Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун 5 августдан 20 августга қадар ёпиқ бўлади.
Маълумот учун, янги 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.