“Осиё болалари-2024” ўйинлари қаерда ўтиши маълум бўлди

“Осиё болалари” II қишки халқаро спорт ўйинлари 2023 йил февраль ойида бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Осиё болалари” VIII халқаро спорт ўйинлари 2024 йил Якутияда ўтказилади. Бу ҳақида халқаро спорт ўйинларига бағишланган учрашувда маълум қилинди.
Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари жараёнида иштирок этаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассислар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида “Осиё болалари” II қишки халқаро спорт ўйинларининг тақдимоти ўтказилди.
Қайд этилишича, қишки ўйинлар 2023 йил 23 февралда бошланиши режалаштирилган. Мусобақалар Россия Федерацияси Кузбасс ҳудудининг 4 та шаҳрида бўлиб ўтади.
“Осиё болалари” II қишки халқаро спорт ўйинлари дирекциясининг раҳбари Алексей Пузйниннинг сўзларига кўра, Кузбасс қатнашчилар учун “янги ойна” бўлади.
“Минтақа Осиё халқлари маданиятининг барча улуғворлигини ўзида намойиш қилган очилмаган минтақадир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Владивостокда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган “Осиё болалари” VII халқаро спорт ўйинларида жами 16 ёшгача бўлган 2000 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Мусобақалар Владивостокдаги 10 та спорт иншоотида, жумладан, янгиланган “Динамо” стадиони, “Олимпийский” спорт мажмуаси, “Юност” спорт саройи ва Владивостокнинг марказий майдонида ўтказилмоқда.