ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) “Толибон”* ҳаракатини “Ал-Қоида”** террорчилари билан алоқасини узишга ундаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Бу ҳақда БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков маълум қилди.
Воронков Афғонистонда “Ал-Қоида”** етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилингани ҳақида саволга жавоб бераётиб, бу ташкилотнинг аввалгидек Афғонистонда етарлича яхши аҳамияти борлигини қайд этди.
“Менинг бошқармам “Толибон”ни* террорчилар билан алоқани узиши учун барча ишни қилади”, - деди у.
* ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
** Россия ва бошқа қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти