ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Шимолий Корея Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиққан, шунинг учун ҳеч ким Шимолий Кореяни ядро қуролига эгалик қилгани ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдалангани учун айблашга ҳақли эмас.
Бу ҳақда КХДРнинг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси баёнотига асосланиб хабар берилган.
“Анча вақт олдин КХДР шартномада кўзда тутилган тегишли моддага мувофиқ ҳуқуқий тартиб-қоидалар орқали Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқди. Шунга кўра, ҳеч ким КХДРни, ядро қуролига эга бўлган, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома иштирокчиси бўлмаган давлатни ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдалангани учун айблашга ҳақли эмас”, дейилган хабарда.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Шимолий Корея еттинчи ядро синовини ўтказишга тайёрланаётганини маълум қилганди.