Ҳиндистонда илк бор аёл кишида маймун чечаги аниқланди – ОАВ

“Indian Express”: Ҳиндистонда биринчи марта аёл кишида маймун чечаги аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ҳиндистонда биринчи марта аёл кишида маймун чечаги аниқланди ва бу мамлакатда касалланганларнинг умумий сонини тўққизтага етказди. Бу ҳақда “Indian Express” газетаси хабар берган.
“Деҳлида яшовчи 30 ёшлардаги нигериялик аёлда чоршанба куни маймун чечаги учун ижобий натижа аниқланди, пойтахтда ўлганлар сони тўрттага етди. Бу мамлакатда тўққизинчи ва аёлларда биринчи ҳолатдир”, дейилган хабарда.
Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқади. Бу одатда енгил ҳолат бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради. Кўпинча юздан бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин.