ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг 29-ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади.
Ялпи мажлис икки кун давом этади ҳамда онлайн эфирга узатилади.
Ялпи мажлис кун тартибига киритилган масалалар:
“Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун;
“Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун;
“Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун;
“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун;
“Судларнинг фаолияти рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун.
Бундан ташқари, сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги, шунингдек Бухоро вилояти ҳокимининг ҳисоботларини ҳам эшитишади.