Пелосининг ташрифи АҚШ бошқа давлатлар ҳуқуқларини менсимаслигини кўрсатди – Захарова

Захарова "ҳар доим фаол бўлган" Ғарб дипломатлари сўнгги кунларда Пелосининг Тайванга ташрифи бўйича сукут сақлаётганига ҳам эътибор қаратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи АҚШ бошқа давлатлар ҳуқуқларини менсимаслигини кўрсатди, дея ёзиб қолдирди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Дипломат Американинг Хитойдаги элчиси Николас Бёрнснинг Пелосининг сафари муносабати билан Хитой Ташқи ишлар вазирлигига чақирилганига ҳам муносабат билдирди.
"У (Николас Бёрнс - таҳр.) Қўшма Штатлар провокация қилиш орқали яна бир бор бошқа давлатлар ҳуқуқларини менсимасликни кўрсатганини тушунади. Ва энди халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ҳақида гапириш, албатта, америкаликлар учун эмас. Вашингтон Пекин олдидаги мажбуриятларини бузди”, -деди Захарова.
Шунингдек, у Американинг Хитойдаги элчихонаси сукут сақлаётганига эътибор қаратди. "Ҳар доим фаол бўлган" Ғарб дипломатлари сўнгги кунларда Пелосининг Тайванга ташрифи бўйича сукут сақлаяпти.
"Хўш, нима? Америка дипломатлари том маънода тилларини ютиб, бир бурчакка яширинишди. Шубҳасиз, улар Хитой жамоатчилигининг адолатли ғазабидан қўрқишади. Ва улар тўғри иш қилишмоқда. Меҳнатсевар Хитой халқи бундай муносабатга лойиқ эмас эди", дея хулоса қилди Мария Захарова.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пелосининг самолёти Тайбэй 2 август куни Тайбэй аэропортига қўнди. Шундан сўнг АҚШ вакили орол раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди ва унди "АҚШ Тайванни қўллашдан воз кечмаслигини" таъкидлади.
Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.