Москва вилоятида Ozon омбори ёнмоқда - видео

Москва вилояти Истра яқинида Ozon омбори ёнмоқда.
Sputnik
Москва вилоятида Ozon омбори ёнмоқда.
Истра яқинидаги омбордаги ёнғин майдони 50 минг квадрат метрни ташкил этди. Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши жароҳатланди, 2 киши касалхонага ётқизилди. Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлиши мумкин.

Мингга яқин ходим эвакуация қилинди.
Ёнғинни ўчириш учун авиация жалб этилди. Иккита Ка-32 вертолёти 20 та сув ташлади. Бундан ташқари, Россия ФВВнинг Ми-8 вертолёти шай ҳолатга келтирилди.
Ozon компанияси РИА Новостига маълум қилишича, ёнаётган омборда сақланган товарлар аллақачон интернет-дўкондан олиб ташланган, харидорларга пул қайтарилади, сотувчилар эса товон пули олади.