ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Бухоро 2023 йилда ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

Ўзбекистон ташаббуси билан ШҲТга аъзо мамлакатларда ҳар йили минтақавий туризм форуми ўтказилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳар йили Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) минтақавий туризм форумини ўтказишни таклиф қилди. Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкентда ўтказилаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форумида давомида шундай таклиф билан чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Ўзбекистон ҳар йили ШҲТнинг минтақавий туризм форумини ўтказишни таклиф қилди. Унда соҳа вакиллари ҳозирги кун шароитидан келиб чиқиб янги қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишлари мумкин. Биринчи бундай форумни 2023 йил мартида Бухорода ўтказиш режалаштирилмоқда”, - деди Ходжаев.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми ўз ишини бошлади. Форум савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади. Форум давомида бир қатор битимлар имзоланиши режалаштирилган.