Вазият Совуқ уруш давридагидан анча ёмонроқ – Медведев

Медведев Байденнинг “Совуқ уруш даврида СССР ва АҚШ хавфсизлик масалаларини муҳокама қилгани ҳамда муросага эришган”и ҳақидаги сўзларига эътибор қаратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ҳозир стратегик хавфсизлик билан боғлиқ вазият Совуқ уруш давридагидан анча ёмонроқ. Бунинг учун Россия айбдор эмас, деди Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев.

"Ҳозир вазият совуқ урушдан ҳам ёмонроқ. Ҳатто ундан ҳам баттар! Бунинг учун эса биз айбдор эмасмиз", - деб ёзди у Telegram-каналида.

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россия Федерацияси билан 2026 йилда муддати тугайдиган стратегик ядро арсенлларини қисқартириш бўйича шартнома (СНВ-3) ўрнини босадиган янги қуролларни назорат қилиш тизимини зудлик билан муҳокама қилишга тайёрлигини айтганди.
Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Вашингтон таклифига шубҳа билан муносабат билдирди.
“Бизга ҳақиқатан ҳам керакми? Дунё ўзгарди”, - дея хулоса қилди у.
Ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас – Путин