ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи атрофидаги вазиятни изоҳлар экан, Вашингтон дунёни беқарорлаштираётганини айтди.
“Вашингтон дунёга беқарорлик келтирмоқда. Сўнгги ўн йилликда бирорта ҳам тўқнаш келинмаган, лекин кўплаб қўзғатилган можаролар”, деб ёзди у Telegram каналида.
Пелосининг Тайванга келиш режалари ҳақидаги хабарлар дунё миқёсида эътиборни кучайтирмоқда.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга илк ташрифи Пекин норозилигига қарамай амалга ошиши мумкин.
Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.