Ўзбекистон электр энергия ишлаб чиқаришни 2,5 баравар ошириши керак - россиялик эксперт

Ўсаётган аҳоли сони ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларини таъминлаш учун Ўзбекистон 2030 йилга қадар энергетика қувватини бугунги 13 ГВтдан 31 ГВтга етказиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Россиялик энергетика эксперти, "Геоэнергетика.инфо" журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik медиа марказида бўлиб ўтган “Москва – Минск – Ереван – Тбилиси” медиакўприги доирасида Ўзбекистон энергетикасига доир мулоҳазалари билан баҳам кўришди.
Мутахассис айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондага барча элетр энергияси ишлаб чиқараётган станцияларунинг умумий қуввати 13 ГВтни ташкил қилади. Лекин мутахассислар хулосасига кўра, 2030 йилга келиб республикада аҳоли сони 37 млн кишига етади ва электр энергиясига бўлган эҳтиёж 31 ГВтгача ошади.
“Ўсаётган аҳоли сони ва ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда урбанизация жараёнларини таъминлаш учун Республика қолган 8 йил ичида энергетика ишлаб чиқариш қувватини кескин ошириши керак”, - дейди Марцинкевич.
Шунингдек эксперт Ўзбекистонда бугунги кунда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини илдам ошириб бораётганини ҳам алоҳида айтиб ўтди. Хусусан республикада сўнгги 5 йилда 11та кичик ГЭСлар қурилиб 9та амалдаги электр станциялари янгиланган.
Ундан ташқари “ЎзАтом” ва “РосАтом” Жиззах вилоятидаги Тузкон кўлида АЭС қуриш лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириб келаётганини ҳам айтиб ўтди. Марцинкевич айтишига кўра, бу ерда иккита ВВЭР-1200 блокига эга бўлган АЭС қурилади. Мутахассис, шу ўринда, яқинда европалик экспертлар ушбу энергия ишлаб чиқариш турини “углеводрод изидан холи” деб тан олганини ҳам эслатиб ўтди.
Яқинда умумжаҳон ядровий энергетика ташкилоти МАГАТЭ комиссияси Ўзбекистонда бўлиб, бўлажак АЭС лойиҳасини ҳар томонлама ўрганиб чиққанини ва уни хавфсиз деб топганини ҳамда яқин вақт ичида лицензия бериш арафасида турганини ҳам айтиб ўтди.
Шунингдек, россиялик эксперт Ўзбекистонда совет даврида қурилган газ қувурлари орқали Россия газ таъминот тизимидан (Урал, Сиборь орқали) йирик миқдорда газ олиши ҳамда уни собиқ ер ости конларида сақлаш имкони борлигини ҳам айтиб ўтди. Бу ҳам албатта республика энергетика тизимига улкан ҳисса қўшиши мумкин. Жумладан ИЭСлар ишлаб чиқариш қувватини ошиши учун ҳам.
Қуёш энергетикаси ҳам Ўзбекистон учун истиқболли бўлиши мумкин, чунки республикада йиллик инсоляция миқдори жуда юқори. Лекин сўнгги вақтда жаҳон бозорида металллар нархи ошиши туфайли қуёш панеллари нархи ҳам кескин ошиши мумкин.
Марцинкевич шу билан бирга, Марказий Осиё республикалари Совет Иттифоқи даврида йўлга қўйилган МО сув-энергетика мажмуасини қайта йўлга қўйиши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Бунинг учун маркази Ўзбекистонда жойлашган МО энергетик ҳалқасини ишга тушириши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бу биринчи навбатда республикаларнинг сув таъминоти учун муҳимлигини таъкидлади.
Тўлиқ интервью билан батафсил қуйидаги видеолавҳамизда танишинг.