“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 16 тага етди

Спортчилар эркин кураш ва дзюдо бўйича ўтказилган баҳсларда мувафақият иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Владивостокда давом этаётган “Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 16 та медалга (11 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза) сазовор бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинларида ўз чиқишини 5 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлади.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Унда иштирок этган 7 нафар спортчидан 5 таси финал босқичига йўлланма олиб, уларнинг барчаси якунда олтин медалларга сазовор бўлишди.
Олтин:
Шоҳрух Ёқубов (-38 кг)
Улуғбек Рашидов (-44 кг)
Санжарбек Анварбеков (-52 кг)
Дониёр Ибрагимов (-62 кг)
Умар Муйдинов (-68 кг)
Бронза:
Фаррух Жуманазаров (-57 кг)
Қолаверса, мусобақада ёш дзюдочилар ҳам баҳсларга киришишди. Уларнинг 5 нафари финал босқичига етиб келди ва делегация ҳисобига 5 та олтин медалини қўшиб қўйишди.
“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 16 тага етди
Олтин:
Лазиза Ҳайдарова (-40 кг)
Фарангиз Омонова (-44 кг)
Асадбек Мисиров (-46 кг)
Абдулазизхон Шарофиддинов (-50 кг)
Ғиёс Ражабов (-55 кг)
Эслатиб ўтамиз, “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига илк маротаба ўзбек кураши киритилди. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси спортнинг фақатгина Xapsagay (Якутия миллий кураши) ҳамда Breyking (brey-dans) турларида иштирок этмайди.