Элдор Шомуродовга яна иккита клуб қизиқиш билдирмоқда

Футболчига Италия ва Саудия Арабистони жамоаларидан қизиқиш бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ва ҳозирда Италиянинг “Рома” жамоасида тўп сураётган Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётган клублар сони ортмоқда.
“Матч ТВ” маълумотларига кўра, Шомуродовга Италиянинг “Сассуоло” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаларидан қизиқиш бор. Футболчининг ўзи Италияда қолишни истамоқда.
Аввалроқ ОАВда Шомуродовни Италиянинг “Болонья” ва “Торино” ва Англиянинг “Вулверхэмптон” клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи “бўрилар” сафида 40 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Мавзуга оид:

Шомуродовнинг голи “Рома”нинг январь ойидаги энг чиройли голи деб топилди – видео
“Рома” бош мураббийи Шомуродовни бир сўз билан ифодалади
Расмий дебют гол ва муҳим зафар: Шомуродов “Рома”га ғалаба келтирди