Россиянинг дунё океанидаги троя оти: "Лошарик” сув ости кемаси сирлари

АC-31 узунлиги - 60 м, кенглиги 7 м, сув сиғими- 2100 тонна. Экипаж 25-35 офицердан иборат. Автоном юриш имконияти - икки ой, кемада ишлаш ва дам олиш учун бўлимлар, ошхона бор.
Sputnik
Россия Ҳарбий-денгиз флоти дунё океанида ўз мавқеини оширмоқда, ҳар йили “Ясень-М” лойиҳасининг янги кўп нишонли атом субмаринлари ҳамда “Борей-А” лойиҳасининг стратегик ракета ташувчи сувости кемалари билан тўлдирилиб бормоқда.
Россия ядровий учлигининг денгиз компонентлари қудрати АҚШ ва НАТОни РФ нинг дунё саҳнасидаги манфаатлари ва позицияларини тўлиқроқ ҳисобга олишга мажбур қилади. Бундан ташқари, Ғарб Россия ҳарбий-денгиз флотининг номаълум инструментлари ва имкониятларидан хавотирда. Масалан, АС-31 ёки “Лошарик” чуқур денгиз атом станциясидан.
Россиянинг Ҳарбий-денгиз флоти жанговар таркибига 8 февраль куни, таркибида “Посейдон” - масофадан туриб бошқариладиган ядровий аппаратлари бўлган, зарба қудрати бўйича жаҳон чемпиони – “Белгород” кўп мақсадли тадқиқот субмаринаси қўшилди.
Бироқ, қуввати 100-мегатонна, зарба бериш узоқлиги 10 минг км бўлган “Судный день” (Қиёмат куни) торпедолари ташувчиси “Белгород”, технологик мукаммаллик бўйича АС-31 “Лошарик” чуқур денгиз станциясига тенг кела олмайди. Аслида "Белгород" АС-31нинг учинчи ташувчисидир. Бундан олдин "Лошарик" билан БС-136 "Оренбург" ва БС-64 “Подмосковье” атом махсус сув ости кемалари жиҳозланган эди.
Россия 2027 йилгача яна учта субмарина ташувчи қуради, тўртинчисини - кейинроқ. Шунга кўра, яқин беш йилликда Россия ҳарбий- денгиз флоти еттита “Лошарик”ларга эга бўлади. Ва қайси муҳимроқ экани ҳам номаълум: 100-мегатонналик қудратли “Посейдон”ми ёки 6000 метр чуқурликда ҳаракат қилишга қодир бўлган сирли АС-31? Маълумот учун, бугунги кунда сайёрадаги бошқа барча сув ости кемаларининг шўнғиш чегараси 1000м.
Сўнгги 30 йилларда қурилган дунёдаги энг катта субмарина “Белгород” мутлақо махфий бўлган Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги чуқур денгиз тадқиқотлари бош бошқармасининг учинчи кемасига айланди. Бундай супер ташувчиларнинг умумий сони энг мураккаб жанговор ва тадқиқот вазифаларини ҳал қилиш учун мўлжалланган Россиянинг янги, юқори технологиялари “океан махсус кучлари” ташкил этилганлигини кўрсатади. Бу ерда “Лошарик” алоҳида роль ўйнайди.
1083 лойиҳасининг АС-31 атом станцияси Россия ҳарбий денгиз флотининг энг мукаммал, товушсиз ва қудратли сувости кемаси ҳисобланади. Ғарбдаги мутахассислар уни разведкачи деб ҳисоблашади. Лекин бу бир қарашда, “Лошарик”нинг тадқиқий ва жанговар салоҳияти - кўп қиррали.

“Мультфильмдан олинган" конструкция

“Лошарик”- сир-синоатларга тўла ва қурол технологиясининг юқори чўққиси, космик қуроллардан кучлироқ. 2003 йилда Северодвинскда ярим ўнлаб шарсимон бўлинмалардан иборат биринчи АС-31 титан корпуси ишга туширилган. Кема конструкцияси бир-бирига уланган шариклардан иборат бўлиб у совет мультфильмидаги шариклардан ясалган ўйинчоқ от - "Лошарик"ни эслатади. Техник хусусиятлари уникал. Хорижликлар яна бир йил 1083 лойиҳасини диққат билан кузатиб бормоқда, чунки дунёда унинг муқобили йўқ.
Титандан ясалган мустаҳкам корпус улкан босимга дош беришга қодир - 1 квадрат сантиметрга - 1000 кг дан ортиқ. Бу АС-31га океанларнинг энг чуқур ҳудудлари тубига шўнғиш имконини беради. Россия ва хорижий очиқ манбалар маълумотларига кўра, “Лошарик” 6 километрдан ортиқ чуқурликда автоном ишлаш учун яратилган. Ядро реактори сфералардан бирини эгаллайди ва кемага сув остида 30 узел ёки соатига 60 км тезликда ҳаракатланиш имконини беради. АC-31 узунлиги - 60 м, кенглиги 7 м, сув сиғими- 2100 тонна. Экипаж 25-35 офицердан иборат. Автоном юриш имконияти - икки ой, кемада ишлаш ва дам олиш учун бўлимлар, ошхона бор.
Тахминларга кўра, Лошарик гидроакустик станция, оптик кузатув тизими, механик манипуляторлар ва дронлар билан жиҳозланган. Борт аппаратураси сув ости ландшафтини ўрганиш, ерга ташқи сенсорлар ва бошқа маҳсулотларни ўрнатиш имконини беради (эҳтимол “Посейдон”лар учун причал). Ғарбда “Лошарик” катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш учун ишлатиладиган сув ости телекоммуникация кабелларига уланиши мумкинлигидан қўрқишмоқда. Ушбу кабелларнинг биттаси ёки бир нечтасига зарар етказилиши Интернет-трафик, банк операцияларини бузади ва телекоммуникация хаосини келтириб чиқаради. Аслида эса бундан ҳам муҳимроқ вазифалар бор.
Ҳисобга олиш керакки, АҚШ стратегик ядровий кучларининг асосини “Охайо” типидаги сувости кемаларида жойлаштирилган қитъалараро “Трайдент-2” баллистик ракеталар ташкил этади. Америка субмаринлари йилнинг 60% вактида денгизда, асосий базалари ва жанговар патруль йўналишларида ўтказади. АҚШ қирғоқларида ҳаво ва сув усти вазияти сув остидагига қараганда қаттиқроқ назорат қилинади. Демак катта чуқурликларда ҳаракатларнувчи аппарат Россия ҲДФга оператив кенгликни таъминлайди.
Тахминимча, “Белгород”нинг Тинч океани флотида шойлашуви ҳам бежизга эмас. Бунда географик мўлжаллар, устуворликлар ва ассосиациялар ҳисобга олинган.

География ва стратегия

“Лошарик”нинг тадқиқот ва жанговар вазифалари борасида очиқ манбаларда маълумотлар кам. “Билвосита далиллар” билан фаразлар тузиш мумкин. Масалан, бир неча йил аввал “Витязь” сунъий интеллектли одамсиз сув ости кемаси Камчаткадан тортиб “Мариана” чўкмасигача сузиб ўтган ва йўналишда океан туби рельефининг картографияси ва фото- видео тасвирга олиш билан шуғулланган эди. Витязь ҳатто 10 км лик чуқурликда ҳам база (сув усти кемаси) билан алоқани йўқотмаган. Океан чуқурликлари ҳарбий жиҳатдан душман томон энг хавфсиз йўлни таъминлайди. Масалан, Мариана ботиғи - Гуам оролидаги АҚШ Ҳарбий-ҳаво ва Ҳарбий - денгиз базаларига йўл очади. “Лошарик” ёки “Посейдон” учун “харита”лар ҳам тайёр бўлиши мумкин.
“Севморгео” экспедицияси доирасида 2012 йилнинг сентябрида АС-31 “Оренбург” БС-136 махсус атом сувости кемаси бортида Шимолий қутб районига етказилди. У ерда “Лошарик” икки километрдан кўпроқ чуқурликдан кернларни чиқариб олди. Улардан кейинчалик Ломоносов ва Менделеев тоғ тизимлари тизмалари қитъа шелфининг Россия қисмига тегишли эканлигининг далили сифатида фойдаланилди.
Россия Федерацияси ўз континентал шельфининг давоми сифатида кўриб чиқадиган сув ости ҳудудларининг умумий майдони 1,2 миллион квадрат километрни ташкил қилади. Кенгайтирилган континентал шельф остидаги углеводород захиралари 5 миллиард тонна стандарт ёқилғи ёки жаҳон нефть захираларининг 12% ни ташкил қилади.
Эҳтимол, АС-31 учун Шимолий дженгиз йўли (СМП) ни ҳимоя қилиш долзарб вазифа бўлиб қолади. БС-54 “Подмосковье” махсус субмаринаси 24 июль куни Коль яриморолидан шимолга чиқиши режалаштирилган эди. Хуллас иш кўп.
Бугун Popular Mechanics, The National Interest ва бошқа махсус нашрлар “Посейдон” ядровий дронларининг вайрон қилувчи хусусиятларига асосий эътиборни қаратишаётган бўлса-да сирли “Лошарик” душманга ундан-да кўпроқ муаммолар туғдириши мумкин. Россия Ҳарбий- денгиз флоти учун сунъий онгли чуқур денгиз шароитида бошқарилиши мумкин бўлган ва роботлаштирилган тизимларни ривожлантиришда давом этади.