ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Лайло Ҳасанова энг яхши қиз таэквондочи деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақада ўзбекистонлик 16 нафар таэквондочи иштирок этди ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлди.
“Лайло Ҳасанова барча рақибаларини мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони бўлди. Мусобақа ташкилотчилари айнан Ҳасановани “Энг яхши қиз таэквондочи” деб топишди”, - дейилган хабарда.
Жаҳон чемпионатида Лайло Ҳасанова олтин, Дилмурод Маъруфжонов кумуш, София Хан, Аҳаджон Мухторов, Жавоҳир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева, Розалина Толибжанова, Оминахон Камалова ва Мубина Бобосаидова эса бронза медалига сазовор бўлишди.
Узбекистанские таэквондисты на ЧМ в Софии
© Фото: Ассоциация таэквондо WT Узбекистана