Маҳаллий ОАВлар Эрондаги сув тошқинлари оқибатида 69 киши қурбон бўлганини хабар қилишмоқда. Қурбонлар сони бундан зиёд бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. 45 киши, жумладан 3 нафар Ироқ фуқароси дараксиз йўқолган.
Масъуллар қидирув-қутқарув ишларини олиб боришмоқда. Тошқин оқибатлари бартараф этилмоқда.