ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Самарқанд шаҳрида "ЗИЛ" юк машинасининг кўприкдан тушиб кетишига ҳайдовчининг маст ҳолда автомобиль бошқаргани сабаб бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хизмати бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
“Тиббиёт ходимлари томонидан ҳайдовчи текширувдан ўтказилганда ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқаргани аниқланган”, - деди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Хуршид Сафаров
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида "ЗИЛ" юк машинаси кўприкдан тушиб кетгани хабар қилинган эди.