Путин: “Циркон” комплексларини Россия қўшинларига етказиб бериш яқин ойларда бошланади

Россия раҳбари бу даҳшат солувчи қурол билан биринчи бўлиб “Адмирал Горшков” фрегати олишини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучларига гипертовушли “Циркон” комплексларини етказиб бериш яқин ойларда бошланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги ҳарбий-денгиз парадида маълум қилди.
Путин Россия Ҳарбий-денгиз кучлари қуроллари доимо такомиллашиб бораётганини қайд этди.
“Улар учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд бўлмаган, дунёда муқобили бўлмаган энг янги гипертовушли “Циркон” ракета комплексларини эслатиб ўтиш кифоя”, - деди Россия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, уларни Россия Қуролли кучлариаг етказиб бериш яқин ойларда бошланади.
“Бу даҳшат солувчи қурол билан биринчи бўлиб“Адмирал Горшков” фрегати жанговар навбатчиликни бошлайди”, - деди Путин.

Мавзуга оид:

Россия “Циркон” гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракетаси нималарга қодир
"Ғарб уни асосий таҳдид деб билади". Россия энг катта атом кемасини янгиламоқда