ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтаётган VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари доирасида ўзбекистонлик юнон-рум курашчилар ўз иштирокларини якунлашди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳусниддин Абдукаримов Ўзбекистон жамоасига “олтин” келтирди. Сарвар Жумаев Сейман Асланов ва Нурмуҳаммад Розиқовлар кумуш медалга сазовор бўлишди. Шоҳжаҳон Шавкатов эса “бронза” билан кифояланди.
Эртага ўзбекистонлик курашчи қизлар беллашувларга киришишади.
Шу тариқа “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 18 та медаль, яъни 5 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза бор.