Ўзбекистонда анор уруғидан ёғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Корхонанинг қуввати йилига 2500 литр ёғ ишлаб чиқариш. Ҳукумат грант ажратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Сирдарё вилоятида анор уруғидан ёғ ишлаб чиқариш бўйича стартап ишга туширилди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” газетаси хабар берди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳага 305,2 млн сўм миқдорида грант ажратди. Ишлаб чиқариш билан “Anor yog’i Sirdaryo” МЧЖ шуғулланади.
Корхона раҳбари Яшин Маматқуловнинг айтишича, корхона грант эвазига Хитойдан икки турдаги ускуналар харид қилди. Биринчиси - данакларни сиқиш учун тайёрлайди. Иккинчиси совуқ пресс бўлиб, унга тоза данаклар юкланади.
Лабораторияда барча қайта ишлашдан сўнг, ёқ сифат ва фойдаланишга яроқлилиги текширилади. Кейинчалик, шишаларга қуйилиб, сотиш учун тайёрланади.
Анор уруғи ёғи кўпинча косметик ва тиббий маҳсулотлар таркибига қўшилади.