Бу қизиқ

Кимларга тарвуз истеъмол қилиш мумкин эмас - шифокор жавоби

Шифокор–парҳезшунос: бир ёшга тўлмаган болаларга тарвуз мумкин эмас
Sputnik
Шифокор–парҳезшунос Виктория Егорованинг айтишича, бир ёшга тўлмаган болаларга тарвуз истеъмол қилиш мумкин эмас. Шунингдек, уни кўп истеъмол қилиш ошқозон-ичак тракти билан муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

“Тарвуз- юқори гликемик индексли маҳсулот. Шу сабабли уни бир кунда 500 граммдан кўп истеъмол қилмаслик керак. Бу 3-4 бўлак дегани. Меъёридан ортиқ ейиш эса моддалар алмашинуви ва ошқозон-ичак тракти билан муаммоларга олиб келади. Уни бир ёшга тўлмаган болаларга бериш тавсия этилмайди. 3 ёшгача бўлган болалар эса бир кунда 50-80 грамм истеъмол қилишлари мумкин. Тарвуз десерт ва енгил тановул учун яхши мева” , - дейди Егорова.

Мутахассиснинг айтишича, тарвузнинг фойдаси ва зарари унинг қандай етилгани, қанча истеъмол қилинганига боғлиқ.