Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилди

Ҳайдовчилар 29 июль куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг (янги Динамо дўкони) бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилди
Айтилишича, 29 июль куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар шу кўчанинг "Султон" ресторанидан автомобил кўпригигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.
Бу йўлда янги ер усти пиёдалар ўтиш йўли қурилмоқда.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 июл куни ҳам Аҳмад Дониш кўчасида (янги Динамо дўкони) янги ер усти пиёдалар ўтиш йўли қурилаётгани сабабли ёпилганди.
Куни кеча Чилонзор туманининг Чилонзор кўчаси Муқимий кўчаси билан кесишган жойидан Гагарин ҳайкалигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. У ерда йўл қурилиши ишлари олиб борилмоқда.