Тожикистон Ўзбекистон таклиф қилган ШҲТ дастурларини маъқуллади

Сирожиддин Муҳриддин: Тожикистон Ўзбекистон томонидан таклиф этилган дастурларни маъқуллайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тожикистон ишбилармон доиралар ўртасида саноат кооперацияси ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни рағбатлантиришга оид Ўзбекистон томонидан таклиф этилган дастурларни маъқуллайди.
Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги чиқишида маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, мазкур учрашув 15-16 сентябр кунлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Ташкилот саммитига тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади.